Коронавирус

ССВ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди

Янги ҳолатларнинг деярли ҳаммаси Тошкент шаҳрида қайт этилди.

ССВ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди
Фото:Иллюстрация / Тошкент шаҳар прокуратураси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 17 август соат 17:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189тага ортиб, 35 702 нафарни ташкил этмоқда.

 

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 184 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари эса Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 25 ёшли М.Р. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда 31 384 (+411) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 87 фоизга етди.

 

Ҳозирда 4 082 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ