Ҳодисалар

ЙТҲда ҳайдовчи ЙПҲ инспекторини уриб ўлдиришига бир баҳя қолди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

ЙТҲда ҳайдовчи ЙПҲ инспекторини уриб ўлдиришига бир баҳя қолди — видео
Фото:Скриншот

Интернет тармоғида тарқалган йўл-транспорт ҳодисасининг видеоёзувида Тошкент шаҳар ИИББ ходими уриб юборилгани туширилган. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.

 

Жорий йил 10 август куни тахминан соат 00.46 да Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Шерзод Б. Nexia русумли автомобилни (давлат рақами 01 Н 317 VA) бошқариш давомида бошқарувни уддалай олмасдан иккита автмобилга урилди.

 

Маълум қилинишича, ЙТҲда иштирок этган Lacetti (давлат рақами 01 А 493 КВ) русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Дилшодбек И. ўша пайтда  ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилган ва у билан суҳбат олиб борилаётган бўлган. Шунингдек, Nexia ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда зарар кўрган иккинчи автомобиль – йўл четида турган 29 ёшли Умиджон Ж.га тегишли Matiz русумли автомобиль бўлган.

 

ЙТҲ натижасида Lacetti автомобили ёнида турган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Ш. Ғуломназаров, ҳамда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.

 

Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига етказилди, дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ