Об-ҳаво

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар мамлакатда шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда
Фото:UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисми ғарбий оқим таъсирида бўлади.

 

Мамлакатга Каспий денгизи устида шаклланган кам нам ва нисбатан салқин ҳаво киради. Бунинг натижасида республиканинг катта қисмида булутлиликнинг ортиши кутилмоқда.

 

Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида шу кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Мамлакатнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

 

Бутун республика бўйича ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. 18 август куни ҳаво ҳарорати +28...+33 даражагача, жанубда +34...+37 даражагача пасаяди.

 

19 августдан атмосферадаги ғарбий оқимлар жануби-ғарбий оқимлар билан алмашади. Республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киради.

 

19-21 августда бутун республика бўйича об-ҳаво асосан кам булутли бўлади, ҳарорат бироз кўтарилади.

«Агар 19 августда кундузги ҳарорат +28...+33 даража атрофида бўлса, 20-21 август кунлари кундузи ҳаво +34...+37 даражагача исийди», - дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ