Жамият

“Энг ёш абитуриент”ликка даъвогарнинг ёшига оид даъвоси ёлғон бўлиши мумкин. Унинг футболчи эканлиги айтилмоқда

Берилган расмий маълумотга кўра, Х.А. 2003 йил 3 декабрда таваллуд топган. Номаълум сабабларга кўра, унинг ёши 3 йилга кичрайтирилган.

“Энг ёш абитуриент”ликка даъвогарнинг ёшига оид даъвоси ёлғон бўлиши мумкин. Унинг футболчи эканлиги айтилмоқда
Фото:UzNews.uz

Жорий йил 22 июль куни Давлат тест маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида энг ёш ва энг ёши улуғ абитуриентлар ҳақида ҳам маълумот берилган эди. 

 

Мазкур матбуот анжуманида энг ёш абитуриент 13 ёш ва энг ёши катта абитуриент 95 ёш эканлиги хабар қилинган. ЎзА “энг ёш абитуриент”ликка даъвогарнинг ёшига оид даъвоси ёлғон бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.

 

Журналистик суриштирувда 13 ёшли (14 ёшга тўлмаган) эканлиги айтилаётган Х.А. исмли абитуриент мактабдаги ўқиши даврида синфдан синфга кўчирилган, яъни халқ тилида айтганда “сакраган” бўлса керак, деган вариант кўриб чиқилди. Аммо аниқланишича, у 2009-2010 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган ҳамда 2019-2020 ўқув йилида ўша мактабнинг 11-синфини тамомлаган.

“Шундан сўнг, Халқ таълими вазирлиги кўмаги билан Х.А. истиқомат қиладиган туманнинг ФҲДЁ бўлими орқали унинг туғилган вақтига аниқлик киритилди. Берилган расмий маълумотга кўра, Х.А. 2003 йил 3 декабрда таваллуд топган. Бундан келиб чиқадики, қаҳрамонимиз аслида 16 ёш (декабрь ойида 17 ёшга тўлади) ҳамда мактабнинг 1-синфига қабул қилинган пайтда қарийб 6 ёш бўлган”, дейилади ЎзА хабарида.

Шундан сўнг, агентлик мухбири томонидан нима учун Давлат тест маркази ушбу абитуриентни 13 ёш дея эълон қилганига аниқлик киритиш учун суриштирув давом эттирилди.

 

Маълумотларга кўра, Х.А.га 2019 йил апрель ойида туман ички ишлар бўлими томонидан 2006 йил 3 декабрда туғилганлиги акс этган фуқаролик паспорти берилган. Фуқаролик паспорти расмийлаштирилаётганда, ҳозирча маълум бўлмаган сабабларга кўра, Х.А.нинг ёши 3 йилга кичрайтирилган.

 

Шунингдек, ЎзА суриштирувлари давомида Х.А. футболчилик фаолияти билан шуғулланиши ҳақидаги дастлабки маълумотларни қўлга киритган.

 

Шундан сўнг, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси билан боғланиб, бу маълумотлар қанчалик рост ёки ёлғонлиги текширилган.

 

Дастлаб бундай футболчи ЎзПФЛда рўйхатдан ўтмагани маълум бўлди. Аммо ёшни кичрайтириш масаласига қарши кескин кураш олиб борилаётганлиги, ЎзПФЛ ҳам бу каби қонунбузилиш ҳолатларининг фош бўлишидан манфаатдор эканлигини инобатга олиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар орқали мазкур фактни текшириб беришларини таъкидлашган.

 

ЎзПФЛ аниқлаган маълумотларга кўра, вояга етмаган Х.А. ҳақиқатдан футболчилик фаолияти билан шуғулланади ва туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида рўйхатда турган, профессионал футбол лигасида ҳозирча ўйинлар ўтказмаган.

 

ЎзА суриштируви давомида аниқланган юқоридаги ҳолатларда ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид жиноят аломатлари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, айбсизлик презумпцияси нуқтаи назаридан, хабарда абитуриентнинг исми, яшаш манзили ва таҳсил олган мактаби ошкор қилинмаганини ва суриштирувлар давомида тўпланган барча материаллар қонун доирасида кўриб чиқилиши учун Бош прокуратурага тақдим этилганини маълум қилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ