Ҳодисалар

Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг невараси Ойсултон вафот этди

Унинг ўлимига юракнинг тўхтаб қолиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг невараси Ойсултон вафот этди
Фото:facebook.com/aisultan.nazarbayev

Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг невараси Ойсултон Назарбоев вафот этди. У айни кунларда Лондон шаҳрида эди. Бу ҳақда Zakon.kz интернет нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, юракнинг тўхтаб қолиши ўлимга сабаб бўлган. Бошқа тафсилотларга ойдинлик киритилмоқда.

 

Ойсултон Назарбоев Дариға Назарбоеванинг ўғли, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси ҳисобланади.

 

Ойсултон Назарбоев вафоти юзасидан Қозоғистон биринчи президентининг қизи ва парламент Сенатининг собиқ раиси Дариға Назарбоева Қозоғистон халқига мурожаат қилди.

"Менинг оилам суюкли Ойсултоннинг вафоти сабаб чуқур қайғуда. Биз учун жуда оғир бўлган шундай вазиятда жамоатчиликдан бу қайғуимизга нисбатан тушунган ва ҳурмат кўрсатган ҳолда муносабатда бўлишларидан умид қиламиз", деди у.

Маълумот учун, Ойсултон 1990 йил 26 августда туғилган. У Остона (ҳозирги Нур-Султон) шаҳридаги узлуксиз таълим халқаро коллежи, сўнгра Австриядаги Америка халқаро мактабида таҳсил олган. 2010 йилда Сандхертсдаги Буюк Британия қироллик ҳарбий академиясини тамомлаган. 2012 йилда Қозоғистон мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармасида ишга кирган. У ерда бир йил хизмат қилган.

 

Австрияда ўқиши давомида “Адмира Ваккер” футбол клубида тўп сурган. 2006 йилда Қозоғистон биринчи лигасида пойтахт шарафини ҳимоя қилган “Рахат” жамоаси таркибида икки марта майдонга тушган. 2006 йилда футбол бўйича Европа ўсмирлар чемпионати саралаш турнирида иштирок этган. Бир қанча вақт Англиянинг “Портсмут” клуби таркибида ҳам ўйнаб кўрган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ