Коронавирус

Ўзбекистонда 1000 дан ортиқ бемор оғир ва ўта оғир аҳволда қолмоқда

Жами 4 306 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда.

Ўзбекистонда 1000 дан ортиқ бемор оғир ва ўта оғир аҳволда қолмоқда
Фото:Иллюстрация / Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 17 август кунига коронавирус инфекциясини юқтирганлар бўйича дастлабки статистикани эълон қилди.  

 

Соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 184тага ошиб, 35 513 нафарни ташкил этмоқда.

 

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Тошкент туманида яшаган 59 ёшли Г.Ч. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

 

Айни пайтда 30 973 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда 4 306 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда қолаётгани айтилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ