Жамият

Uzbekistan Airways сентябрга қадар халқаро парвозларнинг бир қисмини бекор қилди

Бекор қилинган қатновлар учун авиачипталарни сотиб олган йўловчиларга пул маблағларини қайтариш ёки 2020 йил 1 сентябридан қайта бронлаш имконияти тақдим этилади. 

Uzbekistan Airways сентябрга қадар халқаро парвозларнинг бир қисмини бекор қилди
Фото:t.me/uzbekistanairways

Uzbekistan Airways AЖ 16 августдан 31 августгача халқаро қатновларнинг ва маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам парвозларнинг бир қисми мажбурий бекор қилиниши ҳақида хабар қилмоқда. Бу ҳақда компаниянинг расмий саҳифасида маълум қилинди.

 

Қай этилишича, парвозлар амалга ошириладиган мамлакатлар ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий марказларидаги эпидемиологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва маҳаллий қатновлар жадвалига ўзгартиришлар киритилган.

 

Ушбу ҳолатда aвиакомпаниянинг веб-сайти орқали ёки Uzbekistan Airways Sales (илгари HABA) филиалининг кассасида AЖнинг 2020 йил август ойидаги бекор қилинган қатновларига авиачипталарни сотиб олган йўловчиларга тўлов шаклига мувофиқ пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки 2020 йил 1 сентябридан бошлаб режалаштирилган AЖ қатновларига бир марталик қайта бронлаш имконияти тақдим этилади. 

 

Шунингдек, Uzbekistan Airways AЖнинг хориждаги сотувлар офисида ёки авиакомпаниянинг Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги авиаташувлар сотуви бўйича агентларидан авиачипталарни сотиб олган йўловчилар, пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки учиш санасини 2020 йил 01 сентябридан бошлаб режалаштирилган AЖ қатновларига қайта бронлаш  учун авиачипта сотиб олинган жойга мурожаат қилишлари керак.

"Бекор қилинган қатновларга авиачипталар санасини бошқа санага қайта бронлаш йўловчилар томонидан қўшимча тўловларсиз амалга оширилишига эътибор беришингизни сўраймиз", дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ