Жамият

“ИИБга олиб келинган шахсга тан жароҳати етказиш, бу – фавқулодда ҳодиса” – Ички ишлар вазири

Жорий йилда ИИБларда фуқароларни ноқонуний ушлаб туриш ва зўравонлик қилиш билан боғлиқ 5 ҳолат аниқланган.

“ИИБга олиб келинган шахсга тан жароҳати етказиш, бу – фавқулодда ҳодиса” – Ички ишлар вазири
Фото:UzNews.uz

ЎзА Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов билан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан интервьюсини эълон қилди.

 

Вазир ўз интервьюсида жорий йил 30 майда Андижон шаҳрида, январь ойида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган жиноятларни “кечириб бўлмас ҳолат” ва “тизим шаънига катта доғ” дея баҳолади.

 

“Уларнинг хатти-ҳаракати минглаб ходимлар меҳнатини пучга чиқаришга сабаб бўлди”, дейди Бобожонов.

 

Унинг сўзларига кўра, агар ички ишлар бўлимига олиб келинган шахсга нисбатан жароҳат етказилганлиги аниқланса, бу фавқулодда ҳодиса сифатида баҳоланади. Зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, воқеанинг барча тафсилотлари ўрганилади.

 

Маълум қилинишича, жорий йилда бевосита вазирликнинг ўз хавфсизлиги хизмати ходимлари ташаббуси билан фуқароларни ноқонуний ушлаб, зўравонлик қилиш билан боғлиқ 5 ҳолат аниқланиб, уларга нисбатан қонуний чора кўриш учун материаллар прокуратура идораларига юборилган.

 

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида хизмат интизомини бузувчи 822 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари меҳнат жамоалари ва ходимларнинг оила аъзолари ва ота-оналари иштирокида кўриб чиқилган. Натижада 173 нафари тизимдан бўшатилиб, 114 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва 65 нафар раҳбарлар ротация қилиниб, бошқа лавозимларга ўтказилган.

 

– Шу билан бирга фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинишига йўл қўймаслик мақсадида барча ички ишлар органларида жами 473 та алоҳида махсус хона ташкил этилди. Ҳозирда уларнинг барчаси узлуксиз ишлайдиган видео ва овоз ёзиш мосламалари билан таъминланган.
Эндиликда ички ишлар органларига олиб келинган ҳар бир фуқаро билан фақат шу хонада суҳбат ўтказилиши ва сўроқ қилиниши ҳамда ушбу жараён видеокамераларга узлуксиз ёзиб олиниши қатъий белгилаб қўйилди,
- дейди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ