Жамият

Қандай қилиб БМТ бош котибига таклиф бериш мумкин?

Қачондир дунё 25 йилдан кейин қандай бўлиши ҳақида ўйлаганмисиз? Одамларнинг онги COVID-19 пандемиясидан кейин ўзгарадими? Табиат инсонларнинг кўп йиллик ёмон таъсиридан сўнг қайта тикланадими?

Қандай қилиб БМТ бош котибига таклиф бериш мумкин?

Саволлар кўп. Жавоблар керак. Инсоният учун оғир бўлган ҳозирги даврда сайёрадаги миллиардлаб одамлар орасида ҳар бир кишининг овози эшитилиши керак. Бугунги кунда дунё доимгидан кўпроқ одамларнинг умумий бирдамлигига муҳтож.

 

Бу йил БМТ бутун дунёда соғлиқни сақлаш тизими, иқтисодий ва ижтимоий вазият оғир бўлиб турган даврда ўзининг 75 йиллигини нишонламоқда. Биз ҳозирги даврдан кучлироқ бўлиб чиқамизми, ҳамкорликда ишлашга яхшироқ тайёрлана оламизми? Ёки ишончсизлик ва тарқоқлик яна ҳам кучаядими? Ҳмма учун энг зўр келажакни қуриш йўлида, бутун инсоният оиласи истиқболларини муҳокама қилиш учун, 2020 йил мулоқот йили бўлиши керак.

 

Шу муносабат билан, бирлашган миллатлар ташкилоти ўзининг 75 йиллиги шарафига «ООН75» деб номланган глобал муҳокамани бошлади.

 

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш бошлаган мазкур муҳокама биз истаган келажакни қуришдаги глобал муҳокамалар тарихида энг йириги бўлиши кутилмоқда.

 

Бунинг учун сизга икки тилда мавжуд бўлган сўровномадан ўтиш учун шунчаки 1 дақиқа керак бўлади:

 

1. Ўзбек тилида: un75.online/?lang=uzb

2. Рус тилида: un75.online/?lang=rus

 

Барча ғоя ва хавотирли масалалар жорий йилнинг сентябрь ойида ташкилотнинг 75 йиллигини нишонлашга бағишланган Бош Ассамблеянинг расмий йиғилишида дунё етакчилари ҳамда БМТ мансабдор шахсларига тақдим этилади. Шундан сўнг, бутун дунё бўйлаб гуруҳ шаклида илгари сурилган ғояларни амалга ошириш ва қўйилган масалаларни энг самарали йўл билан ҳал қилишга бағишланган муҳокамалар ўтказилади.

 

Бош котиб инсонларни иштирок этишга чақирган ҳолда, қуйидагиларни қайд этиб ўтди: «Ҳеч бир давлат, ҳеч бир халқ қийин дунё масалаларини ёлғизликда ечишга қодир эмас. Биз кучларимизни бирлаштиришимиз, фақатгина гапирмасдан, тинглашимиз ҳам керак. Муҳокамада ҳамма иштирок этиши жуда муҳим. Бутун дунёдаги одамларнинг истак ва умидларини ҳаётга татбиқ этиш учун бизга сизнинг фикр, ғоя ва стратегияларингиз керак».

 

Ҳар бир муҳокама — бу ўрганилган ва эшитилган нарсалардан келиб чиққан ҳолда, одамларни ўз ҳаётларида бирон нимани ўзгартиришга чақириш учун имконият. Буларнинг натижасида, қимматли маълумотлар олиниши мумкин, улардан эса ўз навбатида миллий ва халқаро ташкилотлар томонидан фойдаланилади.

 

Йиғилган маълумотлар янги дастурлар, янги инвестициялар, ҳамкорлик ва кампанияларни ишлаб чиқишга туртки бўлади.

 

Ўз хабарларингизни қолдиринг, сўровномадан ўтинг ва айнан ўзингиз яшаётган келажакни қуринг!

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ