Жамият

ОТМда таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилади

Бўлим таълим сифатига таъсир этган омиллар тўғрисидаги маълумотларни олий таълим ташкилоти ректорига ҳамда Таълим инспекциясига тақдим этади.

ОТМда таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилади
Фото:t.me/eduuz

Олий таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилади.

 

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳасида белгилаб берилмоқда.

 

Қарор лойиҳасига кўра, республикадаги барча олий таълим ташкилотлари таркибида уларнинг белгиланган штатлари доирасида Таълим инспекцияси бошлиғи тавсиясига асосан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 3 нафар ходимдан иборат таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилади.

 

Мазкур бўлимларга:

 

–  олий таълим ташкилоти таълим олувчилари билимларининг давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқлигини ўрганиб бориш ва таҳлил қилиш;

 

–  таълим сифати мониторингини юритиш;

 

–  олий таълим ташкилотида ички баҳолаш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш;

 

–  профессор-ўқитувчиларнинг фаолияти самарадорлиги бўйича рейтингини шакллантириб бориш;

 

–  ички баҳолаш натижаларини ва таълим сифатига таъсир этган омиллар тўғрисидаги маълумотларни олий таълим ташкилоти ректорига ҳамда Таълим инспекциясига тақдим этиш вазифалари юкланади.


Шунингдек, ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, бўлим бошлиғининг ойлик иш ҳақи олий таълим муассасаси декани лавозими маошига, бош мутахассисларининг ойлик иш ҳақи – олий таълим муассасаси декани ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились51640(+648)
Выздоровели47932(+661)
Умерли433(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились51640(+648)
Выздоровели47932(+661)
Умерли433(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ