Жамият

Контрактда ўқийдиган талабаларга 10 фоиз чегирма берилади

Тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган талабаларга чегирма бериш юзасидан вазирлик баёноти эълон қилинди.

Контрактда ўқийдиган талабаларга 10 фоиз чегирма берилади
Фото:UzNews.uz

Янги 2020/2021 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Бундан ташқари, ОТМлари томонидан етим, чин етим, ногиронлиги бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, «темир дафтар» рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларга контракт тўловларини қоплаш учун манзилли моддий ёрдам кўрсатилади.

 

Бунда олий таълим муассасалари мавжуд маблағлари ҳисобидан талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, 4,0 млн сўмгача молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

 

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ОТМларида тўлов-контракт асосида ўқиётган 4 минг нафардан зиёд талабага шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу моддий ёрдам бир талаба учун бир йилда 2,4 млн сўмдан 3,4 млн сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.

 

«ОТМларида таълим олиш учун тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғидан озод қилинган бўлиб, бунда бир нафар талаба учун контракт тўлаган оилага бир йилда 770 минг сўмдан 1 млн 177 минг сўмгача маблағ даромад солиғидан имтиёз шаклида қайтади», - дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ