Жамият

1,5 ёшли бола оқиб кетган "Жўн ариқ" каналига ҳимоя тўсиқлари ўрнатилиши керакмиди?

Узунлиги 7 километрни ташкил этувчи каналнинг 3,8 километри 2019-2020 йилларда бетонлаштирилган.

1,5 ёшли бола оқиб кетган
Фото:UzNews.uz

9 август куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бир ярим ёшли Умиджон Рихситиллаев бедарак йўқолди ва унинг жасади 12 август куни Мирзабобоев маҳалласи бўйлаб оқиб ўтадиган "Жўн ариқ" каналидан топилди.

 

Янгийўл шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Усмонов маълумот беришича, Янгийўл шаҳрининг 4 та маҳалласини кесиб ўтган "Жўн ариқ" канали ўтган йили таъмирланган. Лойиҳа бўйича канал атрофларига ҳимоя тўсиқлари ўрнатилиши белгиланган.  

 

Таъкидланишича, каналнинг узунлиги 7 километрни ташкил этади. 2019-2020 йилларда каналнинг 3,8 километри бетонлаштирилди.

 

Шунингдек, ҳоким ўринбосарининг таъкидлашича, таъмирлаш ишлари "Янгийўл махсус сув ширкати" давлат унитар корхонаси томонидан Сув хўжалиги вазирлиги ажратган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган.

 

Қайд этилишича, канал бўйлаб тўсиқлар ўрнатилиб, қолган 3,2 километрда ишлар давом эттирилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ