Коронавирус

Коронавирус: давлат бюджети харжатлари мақбуллаштирилади. Моддий рағбатлантиришлар ҳам тўхтатиб турилади

Бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга режалаштирилган моддий рағбатлантириш 2021 йилнинг 1 январига қадар тўхтатиб турилади.

Коронавирус: давлат бюджети харжатлари мақбуллаштирилади. Моддий рағбатлантиришлар ҳам тўхтатиб турилади
Фото:Миллий гвардия

“Коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги ўзбекистон республикасининг давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилишича, Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва унинг тақчиллигини кескин ошиб кетишини олдини олиш ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича муҳим тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш лозим.

 

Бунинг учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:

 

– Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини 2021 йилнинг 1 январига қадар тўхтатиб турилади;

 

– Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларидани жами 705 млрд. 933 млн. сўм мақбуллаштирилади;

 

– Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари харажатларидан жами 325 млрд. 915 млн. сўм мақбуллаштирилади;

 

– Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатлардан жами 620 млрд. 112,6 млн. сўм мақбуллаштирилади.

 

Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган қуйидаги харажатлар:

 

– 2020 йилга қўшимча ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилиши режалаштирилган маблағлардан жами 100 млрд. 700 млн. сўм;

 

– ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун туман бюджетларига ажратилган маблағлар ҳисобидан 100 млрд. сўм;

 

– Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилиши режалаштирилган 100 млрд. сўм маблағдан 50 млрд. сўм мақбуллаштирилади.

 

Шунингдек, ҳукумат қарорида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми республика бюджетига йўналтирилиши белгилаб қўйилмоқда.

 

Ушбу қарорга мувофиқ, мақбуллаштирилган маблағлар келгусида коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

 

Маълумот учун, Инқирозга қарши жамғармасидан коронавирус инфекцияга қарши курашиш тадбирлари ва коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш учун 2020 йилнинг 1 август холатига жами 7 608,8 млрд. сўм, шу жумладан июль ойининг ўзида 1 902,5 млрд. сўм маблағ сарфланган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ