Жамият

Ижодий имтиҳони тестга алмаштирилган абитуриентларга 4 тагача йўналиш танлаш имконияти берилади

Уларга фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча яна тўрттагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш имконияти берилади.

Ижодий имтиҳони тестга алмаштирилган абитуриентларга 4 тагача йўналиш танлаш имконияти берилади
Фото:ЎзА

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссияси мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ, касбий (ижодий) имтиҳонлари тест синовига алмаштирилган 12 та йўналишга ҳужжат топширган абитуриентларга фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча яна тўрттагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш имконияти бериладиган бўлди.

 

Ушбу абитуриентлар 2020 йил 16 августга (16 август куни ҳам) қадар abitur.dtm.uz порталидаги шахсий кабинетига кириб, тўғри келадиган яна бошқа қўшимча йўналишларни танлаши мумкин.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли олий таълим муассасалари ректорлари билан биргаликда тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларини танлаган абитуриентларга мос бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ва онлайн рўйхатдан ўтиш учун оператив тарзда хабар етказади.

 

Эслатиб ўтамиз, бунда абитуриентлар ўзлари аввал танлаган йўналишини ўзгартира олмайди. Яъни дастлаб ҳужжат топширган йўналишига мос йўналишларни танлаши мумкин бўлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ