Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 мингдан ошди

Сўнгги 7 соат ичида 256 нафар янги бемор рўйхатга олинган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 мингдан ошди
Фото:Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 13 август соат 17:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бўйича статистикани эълон қилди. Унга кўра мамлакатда COVID-19 инфекцияси қайд этилганлар сони 256 тага ортиб, 33 093 нафарни ташкил этган.  

 

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари — Тошкент шаҳрида, 60 нафари — Тошкент вилоятида, 9 нафари — Андижон вилоятида ҳамда 8 нафари — Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 312 нафар, Тошкент вилоятида 204 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Бухоро вилоятида 13 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, жами 611 нафар бемор тузалди

 

Шундай қилиб, юртимизда 26 270 (+611) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 79 фоизга етди.

 

Ҳозирда 6 608 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилаётгани таъкидланган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ