Коронавирус

COVID-19’ни даволашда қўлланиладиган дори ва тиббий буюмлар рўйхати тўлдирилди

COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари рўйхатидан умифеновир, меглюмина акридонацетат, ритонавир, циклоферон каби дори воситалари чиқарилди.

COVID-19’ни даволашда қўлланиладиган дори ва тиббий буюмлар рўйхати тўлдирилди
Фото:Иллюстрация / Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси

COVID-19 га қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати кенгайтирилиб, 5 турдаги тиббиёт буюмлари қўшилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига ҳам тегишли ўзгаришлар киритилди.

Қарорга кўра, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари рўйхатидан, жумладан, умифеновир, меглюмина акридонацетат, ритонавир, циклоферон каби дори воситалари чиқарилиб, рўйхатга колхицин, нистатин, флуконазол каби дори воситалари киритилди.

Шунингдек, эндиликда қуйидаги тиббиёт буюмлари ҳам давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан импорт қилиниши мумкин

 

-  инфузион ва шприц насослари учун крайник, шприцлар ва магистрал узайтиргич линиялар;

 

-  МСКТ учун шприц-колба ва магистрал узайтиргич линиялар;

 

-  кислород баллонлари, ёстиқчалари, бутловчи ва сарф материаллари;

 

-  музлатилган қон ва плазмани эритиш учун аппарат;

 

-  кислород клапанлари ва кислород регуляторлари (редукторлари) намлагич бутилкалари билан бирга.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54953(+491)
Выздоровели51458(+504)
Умерли454(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54953(+491)
Выздоровели51458(+504)
Умерли454(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ