Жамият

Пойтахтлик аёл уч ойлик чақалоғи ва онаси билан ертўлада яшаб келмоқда. Сенаторлар масалани ўрганишди — видео

Сенаторлар Ботир Матмуратов ва Носирбек Абдуллаханов мазкур масалани жойига чиқиб ўрганди.

Пойтахтлик аёл уч ойлик чақалоғи ва онаси билан ертўлада яшаб келмоқда. Сенаторлар масалани ўрганишди — видео
Фото:senat.uz

Шу кунларда пойтахтимиздаги кўп қаватли уйларнинг ертўласида яшаб келаётган оила ҳақида видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. 

 

Унда айтилишича, кўчада қолган она ёрдамга муҳтож бўлиб, Сергели туманидаги “Янги Чоштепа” маҳалласи “Ўзар” кўчаси 14-уй ертўласида уч ойлик чақалоғи ва онаси билан бирга яшаб келмоқда.

 

Сенаторлар Ботир Матмуратов ва Носирбек Абдуллаханов мазкур масалани жойига чиқиб ўрганди.

Маълум бўлишича, 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро А.Иноғомова пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида доимий рўйхатда туради. Бироқ уйи йўқлиги сабабли онаси У.Иноғомова билан руҳий касалликлар бўйича диспансер назоратида турадиган опаси Н.Пўлатованинг Сергели туманидаги “Янги Чоштепа” маҳалласи “Ўзар” кўчаси 14-уйида истиқомат қилган. Бир хонали уйда яшаб турган пайтда юзага келган ўзаро келишмоқчилик сабаб опаси уларни уйидан ҳайдайди. Оқибатда у уч ойлик фарзанди ва онаси билан ертўлада яшаб туришга мажбур бўлган.

 

А.Иноғомова Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигига ва бошқа бир қатор тегишли идораларга мурожаат қилган. Аммо ҳеч қандай натижа бўлмаган.

 

Олий Мажлис Сенати аъзолари ушбу масала юзасидан МФЙ раиси, маҳалла фаоллари, профилактика инспектори ва бошқа мутасаддилар билан суҳбатлашди ҳамда уларга тегишли кўрсатмалар берди.

 

А.Иноғомованинг муаммоси қонуний кўриб чиқилиши учун маълум муддат талаб этилиши табиий. Шу боис, унга ҳозирда вақтинчалик яшаб туриши учун ушбу ҳудуддаги хонадонлардан бирида шароит яратилди ва ижара ҳақи тўлаб берилди.

 

Мазкур масала сенаторлар томонидан назоратга олиниб, ижобий ҳал этиладиган бўлди.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ