6 965 нафар беморга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 13 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 183 тага ортиб, 32 837 нафарни ташкил қилган.
Маълум бўлишича, янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Наманган вилоятида, яна 11 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
ССВ икки ўлим қайд этилганини ҳам маълум қилган. Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 6 965 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram