Жамият

Ўзбекистонга хориждан кириш бўйича тоифаланган давлатлар рўйхати тасдиқланди

Яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия ва Япония давлатлари кўрсатилди.

Ўзбекистонга хориждан кириш бўйича тоифаланган давлатлар рўйхати тасдиқланди
Фото:Uzbekistan Airports

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 15 августдан карантин чекловларига оид ахбороти эълон қилинди.

 

Комиссия қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан кириш бўйича қуйидаги тартиб амал қилиши белгиланди:

 

– санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

 

–  коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

 

– коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар — эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

 

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди. Мазкур рўйхатга асосан:

 

– яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

 

– сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

 

– қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

 

Юқоридагилардан ташқари жамоавий (коллектив) иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

 

Шу билан бирга, мутасадди вазирлик ва идораларга оммавий ахборот воситаларида маданий-маърифий ва кўнгилочар мазмундаги кўрсатув, эшиттириш ва материалларни кўпайтириш, шунингдек ижтимоий масофани таъминлаган ҳамда санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда театр, кинотеатр, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
комментарии
BAK
13 августа, 19:30
Bizga kirish mumkunmi
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ