Сиёсат

2021 йилдан хизмат автомобилларининг маршрути GPS навигатор орқали кузатилади

Президент қарори лойиҳасига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш доимий мониторинг қилиб борилади.

2021 йилдан хизмат автомобилларининг маршрути GPS навигатор орқали кузатилади
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар:

 

–  давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида аxборот-коммуникация теxнологияларини кенг қўллаш орқали хизмат автотранспортларини сунъий йўлдош кузатиш тизимидан (GPS навигатор) фойдаланиб назорат қилиш;

 

–  ташкилотлар кесимида хизмат автотранспортлари сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини, ёнилғи сарфи, автомобиль маркаси ва ишлаб чиқарилган йили ҳисобини юритиш имкониятини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.

 

Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларининг сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини доимий мониторинг қилиб боради. Унинг натижаларини ҳар чорак якуни бўйича ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб боради.

 

Маълумот учун, ҳужжат лойиҳасига кўра, юқоридаги тартибларни назорат қилиш учун Молия вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида 3 та штат бирлигидан иборат бўлим ташкил этилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ