Коронавирус

Ўзбекистон икки давлатдан вакцинани олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосарига Ўзбекистон аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берганди.

Ўзбекистон икки давлатдан вакцинани олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда
Фото:iStock

Ўзбекистон коронавирусга қарши Россия ва Хитой вакцинасини мамлакатда эмлаш бўйича имкониятларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов маълум қилган.

 

Унга кўра, 11 август куни Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ўртасида ҳам хитой вакцинасини қабул қилиш имокониятлари муҳокама қилинган. 

“Айни кунларда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашди. Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз”, – деди CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов.

Эслатиб ўтамиз, 4 август кунги видеоселекторда Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакат аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ