Криминал

Сирдарёда тадбиркорларга 520 млн сўмлик кредит чиқарган собиқ банк бошқарувчиси фош этилди

АТБ “Агробанк” Мирзаобод филиалининг собиқ бошқарувчиси тадбиркорларга кредит расмийлаштириб, пулларни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.

Сирдарёда тадбиркорларга 520 млн сўмлик кредит чиқарган собиқ банк бошқарувчиси фош этилди
Фото:Иллюстрация / t.me/andpress

АТБ “Агробанк” Мирзаобод филиалининг собиқ бошқарувчиси А.Г. 3 та хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг хабардорлигисиз жами 520 млн сўм кредит расмийлаштириб, ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, талон-торож қилганлиги фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.

 

Бундан ташқари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Мирзаобод филиалининг собиқ бошқарувчиси А.Г. томонидан “Т.П.” фермер хўжалиги раҳбарининг хабардорлигисиз унинг номидан 17,6 млн сўм маблағларни бошқа хўжалик юритувчи субъект ҳисоб рақамига ўтказилганлиги ҳамда “Д.В.” фермер хўжалиги раҳбари томонидан кредит қарздорлигини сўндириш учун банкка тўланган 17 млн сўм нақд пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

 

Ушбу ҳолатлар бўйича А.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ