Иқтисодиёт

Жаҳон банки ажратаётган $500 миллион нималарга сарфланади?

“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси натижасида 15 мингта янги иш ўринлари яратилиши айтилмоқда.

Жаҳон банки ажратаётган $500 миллион нималарга сарфланади?
Фото:UzNews

Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини молиялаштириш учун:

 

–  30 йил муддатга 10 йиллик имтиёзли давр билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 181 млн доллар миқдорида қарз;

 

–  Халқаро тараққиёт уюшмаси кўламини кенгайтириш дастурининг 100 млн доллар миқдоридаги кредити;

 

–  Халқаро тараққиёт уюшмасининг 5 йиллик имтиёзли давр билан 219 млн доллар миқдоридаги имтиёзли кредити ажратилмоқда.

 

Мазкур лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирларини назарда тутувчи президент қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, Лойиҳа доирасида молиялаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

 

- озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида маҳсулот етиштириш;

 

- экспортни рағбатлантириш, халқаро бозорларда рақобатбардош, экспортбоп юқори қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;

 

- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини диверсификациялаш, соҳада давлат иштирокини камайтириш, кооперация тизимини ривожлантириш ҳамда соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;

 

- ер ва сув ресурслари, ўрмон фондидан оқилона фойдаланиш;

 

- соҳага бошқарувнинг замонавий тизимларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сервисини такомиллаштириш;

 

- қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот, таълим ва маслаҳат хизматларининг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган самарали тизимини яратиш;

 

- қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, статистик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишнинг ишончли  ва шаффоф усулларини жорий этиш.

 

Шунингдек, мазкур лойиҳа натижасида 15 000 та янги иш ўринлари (аёллар учун 2 250 та) яратилиши прогноз қилинмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ