Иқтисодиёт

Давлат бюджети дефицити қайси манбалар ҳисобидан қопланади? – Молия вазирлиги изоҳ берди

Давлат бюджети харажатлари 64 878,9 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда Давлат бюджети дефицити 6 721,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Давлат бюджети дефицити қайси манбалар ҳисобидан қопланади? – Молия вазирлиги изоҳ берди
Фото:UzNews

Молия вазирлиги Давлат бюджети дефицитининг қайси манбалар ҳисобидан қопланиши ҳақида маълумот берди.

 

Қайд этилишича, Давлат бюджети харажатлари 64 878,9 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда Давлат бюджети дефицити 6 721,9 млрд. сўмни ташкил этди.

 

Давлат бюджети дефицити қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланди:

 

- Давлат ғазначилик облигацияларини жойлаштирилишидан келиб тушган маблағлар ҳисобидан – 3 422,5 млрд. сўм;

 

- Халқаро молия институтларидан бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган маблағлар ҳисобидан – 3 299,4 млрд. сўм.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон Қонунига мувофиқ республика бюджети харажатлари биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар кесимида қабул қилинган.

 

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар кесимидаги жами йиллик тасдиқланган харажатлар юқоридаги Қонунга мувофиқ 100 830,6 млрд. сўмни ташкил этиб, унга 2020 йилнинг 18 майида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонунига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва жами харажатлар 106 250,0 млрд. сўмга тасдиқланган.

«Ушбу харажатларнинг 2020 йил 6 ойлик ижросига назар ташласак, йиллик харажатларнинг 46,6 фоизи ёки 49 485,5 млрд. сўми амалга оширилганига гувоҳ бўламиз», дейилади вазирлик маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58 157 млрд. сўмни, харажатлари эса 64 878,9 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда Давлат бюджети дефицити 6 721,9 млрд. сўмни ташкил этгани ҳақида маълум қилган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ