Жамият

Норин дарёси устида узунлиги 40 метр бўлган вақтинчалик кўприк кўтарилди

Шу кунга қадар минглаб фуқаролар ишга, ўқишга, бозорга ҳамда ўзларининг бошқа эҳтиёжлари йўлида дарёни қайиқ орқали кесиб ўтиб ўтаётган эди.

Норин дарёси устида узунлиги 40 метр бўлган вақтинчалик кўприк кўтарилди
Фото:mudofaa.uz

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Наманган вилоятининг Уйчи ҳамда Норин туманлари орасидаги дарё ўзани устида кўрик қуришга киришди.


Маълумотларга кўра, Фарғона ҳалқа йўлининг 93-километрида жойлашган ушбу икки туманни вилоят маркази билан боғлаб турувчи «Нориндарё» кўпригида бундан 2-3 ой дарз кетиш аломатлари сабаб ҳаракатлар тўхтатилган. Мазкур кўприк 1962 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, қарийб 60 йилга яқин вақт давомида халққа хизмат қилиб келган. Бугунги кунда минглаб фуқаролар ишга, ўқишга, бозорга ҳамда ўзларининг бошқа эҳтиёжлари йўлида дарёни қайиқ орқали кесиб ўтиб ўтмоқда.

Мудофаа вазирлиги кўприк битгунга қадар аҳолига қулайлик яратиш, узоғини яқин қилиш мақсадида вақтинчалик кўприк қуришга киришди. 

 

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг маълум қилишича, айни вақтда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Муҳандислик қўшинлари хизматининг бир гуруҳ мутахассислари махсус техникалар ёрдамида кўприкни қуриш ишларини амалга оширмоқда. Дарё узра қад кўтараётган кўприк узунлиги 40 метрни, эни эса 3,8 метрни ташкил этмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ