Иқтисодиёт

Ўзбекистонда валюта олиб кириш ва олиб чиқиш қоидалари соддалаштирилади

Жисмоний шахс 1 сентябрдан 70 миллион сўмгача бўлган нақд валютани декларацияда кўрсатмаслиги мумкин.

Ўзбекистонда валюта олиб кириш ва олиб чиқиш қоидалари соддалаштирилади
Фото:UzNews

Вазирлар Маҳкамасининг 10 августдаги қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Қарор 1 сентябрдан кучга киради.  

 

Унга кўра, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 миллион сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиш мумкин.

 

Шунингдек, жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 70 миллион сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари декларация қилиниши мумкин.

 

Аммо эквиваленти 100 миллион сўмдан ортиқ бўлган нақд валюта маблағларини олиб чиқиб кетиш учун асос бўлган ҳужжатни бошқа шахсларга беришга йўл қўйилмайди. 

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда президент имзолаган қарорга кўра, жисмоний шахсларга 5 минг АҚШ долларига нақд хорижий валютани ҳеч қандай чекловларсиз олиб чиқиш мумкин эди. Ўтган йили бу маблағ миллий валютада 100 млн сўмгача оширилган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ