Ҳодисалар

Lada ва Isuzu иштирокида ЙТҲ: 2 киши ўлган, 4 киши шифохонада

«Lada-Largus» қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 42 ёшли ҳайдовчининг бошқарувидаги «Isuzu»нинг олди томонига бориб урилган.

Lada ва Isuzu иштирокида ЙТҲ: 2 киши ўлган, 4 киши шифохонада
Фото:Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бугун, 10 август куни соат 16:30 да ҳайдовчи 42 ёшли Р.А., ўзининг бошқарувидаги «Lada-Largus» русумли автомашинада Ҳовос туманидан Даштобод йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи А-376-автомобил йўлининг 239 км.га келганида ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан.

 

Бу вақтда шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 42 ёшли Р.Х.нинг бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли юк машинасининг олди томонига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда, «Lada-Largus» русумли автомашина йўловчилари 31 ёшли Х.Б.(аёл) ва 55 ёшли Б.Б.,(аёл)лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. «Lada-Largus» автомашина ҳайдовчиси Р.А. йўловчилари 30 ёшли Б.Б., ва унинг фарзандлари 6 ёшли Г.Р., ҳамда 4 ёшли Р.Р.лар турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ