Сиёсат

Ўзбекистон Афғон ҳукуматининг 400 нафар толиб-маҳбусни озод қилиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватламоқда

Ўзбекистон ТИВ буни “афғонлараро инклузив музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқ” дея баҳолади.

Ўзбекистон Афғон ҳукуматининг 400 нафар толиб-маҳбусни озод қилиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватламоқда
Фото:Euronews

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати Афғонистон ҳукуматининг 400 нафар толиб-махбусларни озод қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан баёнотини эълон қилди.

 

Баёнотда Ўзбекистон афғонлараро инклузив музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олишга хизмат қилган 400 толиб-махбусларни озод қилиш тўғрисидаги Aфғонистоннинг Маслаҳат Лоя Жирғаси қарорини олқишлаши маълум қилинади.

“Ўзбекистон томони Доҳада Aфғонистон Ҳукумати ва “Толибон” Ҳаракати ўртасида музокаралар жараёни бошланишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва афғон заминида узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида томонлар сиёсий ирода, конструктив ёндашув ва муросага тайёр эканликларини намойиш этишларига умид билдиради”, дейилади баёнотда. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тинчлик жараёнини илгари суришда ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишда давом этиши ва афғон халқига тинч келажак ва фаровон давлат қуришда ҳар томонлама кўмаклашишга қатъиян тайёр эканлиги маълум қилинади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ