Жамият

Ўзбекистонга ЖССТнинг навбатдаги инсонпарварлик юки етиб келди

Халқаро ташкилот 500 та кислород концентраторлари етказиб берди.

Ўзбекистонга ЖССТнинг навбатдаги инсонпарварлик юки етиб келди

ЖССТ Бош қароргоҳи томонидан харид қилинган, умумий қиймати 300 минг АҚШ долларига тенг инсонпарварлик юкининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга келтирилди. Бу ҳақда UzNews.uz’га ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ахборот хизмати хабар берди.

 

Ўзбекистонга Истанбул рейси орқали 500 та кислород концентраторлари етказиб берилди. Таъкидланишича, ҳафтанинг охирида лаборатория ишлари учун зарур бўлган сарфланадиган материаллардан иборат яна бир юк келиши кутилмоқда. 

"Пандемиянинг бошидан ЖССТ ваколатхонаси БМТ ҳамкор агентликлари билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан яқиндан ишлаб келмоқда. Керакли асбоб-ускуна ва ҳимоя воситаларини етказиб бериш – бу мамлакатга кўрсатилаётган кўмакнинг бир қисмидир. Булардан ташкари, ЖССТ шифокорлар, ҳамширалар, бошқа тиббий ходимлар малакасини оширишга, лаборатория ходимларини ўқитишга, халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда даволаш протоколларини тузишда кўмаклашишга, коронавирус инфекцияси тўғрисидаги доимий равишда янгиланиб бораётган халқаро ахборотни эркин олиш имкониятини таъминлашга катта эътибор қаратмоқда", деб тушунтирди доктор Лиан Куппенс, ЖССТнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили.

ЖССТ аввалроқ, июлда мамлакатга умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган юклар етказиб берган эди. Ўз ичига юз учун 619 400 та ҳимоя қалқончаси ва 2 176 000 дона жарроҳлик ниқобини олган биринчи партия 8 июлда етиб келган. 17 июлда тиббий ходимлар учун қуйидаги шахсий ҳимоя воситалари қабул қилинди: 95 200 дона ҳимоя кўзойнаклари, 178 000 дона ҳимоя комбинезонлари, 12 000 дона жарроҳлик ниқоблари ва 1 064 000 дона KN95 респиратор ниқоблари. 24 июлда пойтахтга 38 400 дона тест-тизимлари ва бошқа лаборатория асбоб-ускуналари етказиб берилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ