Туризм

«Чорвоқ»да чўмилиш ҳам тақиқланиши мумкин

Ҳукуматнинг жорий йил 10 июлдаги қарори билан «Чорвоқ» сув омборида моторли қайиқлар, катерлар, яхталар, гидроцикл ва бошқа сузувчи воситалардан фойдаланиш тақиқланган эди.

«Чорвоқ»да чўмилиш ҳам тақиқланиши мумкин
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ҳукуматнинг «Чорвоқ» сув омбори ҳавзасининг санитария муҳофазасини яхшилашга оид қарори лойиҳаси эълон қилинган.

 

Ҳужжат лойиҳаси билан 2020 йил 1 августдан бошлаб Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Чорвоқ” сув омборида пляжлар ташкил этиш ва сув омборининг қирғоғи периметри бўйлаб аҳолининг чўмилиши қатъиян тақиқланиши мумкин.

 

Истисно тариқасида «Чорвоқ» сув омборида махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларга ўз моторли қайиқларидан фойдаланишга рухсат берилмоқда.

 

Ҳужжат муҳокамадан ўтиб кучга кирса, ҳудудда тегишли ташкилотлар томонидан аҳолининг чўмилишини олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар кучайтирилади.

 

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, «Чорвоқ» жойлашган ҳудуд рельефининг мураккаблиги, сувнинг 220 метрдан чуқурлиги ҳамда сувда сузувчи транспорт воситаларидан фойдаланиш, аксарият ҳолатларда аҳоли томонидан чўмилиш қоидаларига риоя этилмаслиги чўкиш билан боғлиқ нохуш ҳолатларга олиб келган. Жумладан, 2015 йилдан бери ўн нафарга яқин фуқаро чўкиш оқибатида вафот этган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 июль куни «Чорвоқ» сув омборида моторли қайиқлар, катерлар, яхталар, гидроцикл ва бошқа сузувчи воситалардан фойдаланишни тақиқлаш ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ