Ҳодисалар

“ИИБ ходимини сайр қилдирган Matiz” воқеаси бўйича расмий муносабат билдирилди

Йўл-патрул хизмати ходими светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиб келганлиги туфайли Matiz ҳайдовчисини тўхтатмоқчи бўлган.

“ИИБ ходимини сайр қилдирган Matiz” воқеаси бўйича расмий муносабат билдирилди
Фото:Скриншот

Ижтимоий тармоқларда “Термизда ИИБ ходимини автомобиль капотида сайр қилди” номли видеолавҳа тарқалган эди.

 

Ушбу ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти ЙҲХБ расмий муносабат билдирди:

 

Ҳодиса 2020 йил 7 август куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида содир этилган бўлиб, Сурхондарё вилояти ИИБ пост-патрул хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, пост-патрул хизмати батальони, 1-отряд сафдор ходими Ш.Раҳимов ва Сурхондарё вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати отряди 1-сафарбар гуруҳ инспектори сафдор Ш.Назаров тасдиқланган режага асосан Термиз шаҳри Ислом Каримов кўчасида хизмат олиб бораётгаан вақтида Matiz русумли 75F 893 KA давлат рақам белгили автомашина светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиб келганлиги учун тўхтатилади.

 

Йўл-патрул хизмати ходими ўзини таништириб, ҳайдовчидан автомашинани четга олишини ва ҳужжатларини тақдим этишини сўраганида ҳайдовчи олдинга ҳаракатлана бошлайди.

 

Автомашина ҳайдовчиси 1983 йилда Термиз шаҳрида туғилган У. Каримқулов пост-патрул хизмати ходимини ўз автомашинасининг олд қисмида осилиб қолган ҳолида ҳаракатни давом эттиради. 

 

Буни кўриб турган ҳаракат иштирокчиларидан бири Damas русумли 75D 568 LA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси Matiz русумли автомашинанинг тезлигини пасайтириш ва хавфни олдини олиш мақсадида унга қарама-қарши ҳаракатланади.

 

Шу пайт Matiz ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 66-бандини бузиб, узлуксиз йўл чизиғини босиб, нотўғри қайрилиб олади ва шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли бўлган Damas русумли 75 747 JAA бўлган “Тез ёрдам” автомашинаси билан ЙТҲ содир этади.

 

Автомашинадан тушишга улгуриб қолган пост-патрул ходими ҳайдовчини ушлаб навбатчилик қисмига хабар беради. Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб келиб, ҳолатни ўрганади.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ