Жамият

ОАВ ва блогернинг «овозини ўчиришга» уриниш билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди — Комил Алламжонов

Унга кўра, информацияни сунъий йўл билан тўсишнинг имкони йўқ.

ОАВ ва блогернинг «овозини ўчиришга» уриниш билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди — Комил Алламжонов
Фото:UzNews.uz

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов кеча бир қатор блогерларнинг Telegram тармоғидаги аккаунтини бузишга уринишлар бўлганига муносабат билдирди.

 

“Куни кеча бир неча блогерларнинг Telegram тармоғидаги аккаунтини бузишга уринишлар бўлгани ҳақида ёзишди. Буни ким, нима мақсадда қилгани ҳозирча аниқ эмас, лекин буни бевосита ОАВ ва блогерларга, сўз эркинлигига таҳдид сифатида баҳолаш мумкин. Афсуски, бу йўл билан ОАВ ва блогернинг «овозини ўчиришга» уриниш билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди.

 

Ҳозирги технологиялар асрида информацияни сунъий йўл билан тўсишнинг имкони йўқ. Бу йўл билан фақатгина бошқаларга, аниқроқ айтганда, хориждаги бизга дўст бўлмаган ОАВларга йўл очиб берган ва уларни қўллаб-қувватлаган бўлиб қоламиз. Ўзимизда информацион танқислик юзага келадиган бўлса, иложсиз аудитория айнан хориж манбаларидаги маълумот билан ишлашни бошлайди. Бу эса вазиятни фақатгина ёмонлаштиради.

Энг маъқул йўл эса, жамиятга кўзгу тутиб турган ОАВ ва блогерлар кўтариб чиқаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш орқали вазиятни йўлга солишдир. Бунда журналист ва блогерларни душман билмасдан, уларни дўстдек қабул қилишга кўникишимиз керак. Дўстларнинг Telegram аккаунтлари эса «взлом» қилинмайди”, деб ёзади у.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ