Коронавирус

Энди Бухорода ҳам карантин юмшатилади

10 августдан ҳокимларнинг кафолат хатлари асосида Бухоро вилоятида бир қатор муассасалар, тадбиркорлик субьектлари ва мажмуалар фаолиятига рухсат берилади.

Энди Бухорода ҳам карантин юмшатилади
Фото:Миллий гвардия

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш мақсадида Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссиясининг йиғилиш баёни қабул қилинди.  

 

Унга кўра, 10 август кунидан бошлаб, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шаҳар ва туманлар бўлимларининг хулосаси ҳамда сектор раҳбарлари билан келишилгандан сўнг ҳокимларнинг кафолат хатлари асосида Бухоро вилояти ҳудудидаги 

 

- Умумий овқатланиш шахобчалари (ресторан ва кафеларда банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди); 

- меҳмонхоналар; 

- индивидуал шуғулланиш учун тренажёр заллар;

- нодавлат таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, машғулотлар вақтини олдиндан келишган ҳолда); 

- нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари; 

- буюм, қурилиш моллари савдоси ва бошқа фаолият тури билан шуғулланадиган бозорлар; 

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилади.

 

Мазкур муассасалар, тадбиркорлик субьектлари ва мажмуалар фаолиятини йўлга қўйишда белгиланган шартларга амал қилиниши шарт. Акс ҳолда уларга нисбатан қатьий чоралар кўрилади. 

 

Қолаверса, 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида вилоят миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Бунда автомобиллар ҳаракатига фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун рухсат этилади. Беморларни олиб кетаётган транспорт воситаларидан махсус рухсатнома сўралмайди.

 

Шу билан бирга, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди ва шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.

 

Бундан ташқари, Бухоро ва Когон шаҳри ҳамда туманлар марказларига автотранспорт воситаларининг кириб-чиқишини назорат қилувчи блок-постлар фаолияти тўхтатилади.

 

- Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида ҳамда эпидемиологларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларига 8-9 август кунлари ходимларни ишга жалб этмаслик, уларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш; 

 

- аҳолига “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш тавсия этилади. 

 

Аввалроқ, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ҳам 3 августдан карантин чоралари юмаштилган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ