Жамият

40та стадионда имтиҳон, COVID-19’га чалинганлар синовга қўйилмайди – ДТМ мутасаддилари кириш имтиҳонлари ўтказилиши ҳақида

Тана ҳарорати сабаб тестга қўйилмаган абитуриент синов тугагач ташкил этиладиган имтиҳонда қатнашиши мумкин.

40та стадионда имтиҳон, COVID-19’га чалинганлар синовга қўйилмайди – ДТМ мутасаддилари кириш имтиҳонлари ўтказилиши ҳақида
Фото:UzNews

Бугун АОКА залида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Унда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари, тест синовларини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритилди.

 

ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов имтиҳон ўтказиш вақтлари ҳали аниқ белгиланмаганини, тез орада бу ҳақда маълумот берилишини айтди. Бироқ Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов «Август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширамиз, сентябр ойи бошида тест синовларини ўтказиш режалаштирилган» дея изоҳ киритди.

 

Шунингдек, имтиҳонни ўтказиш билан боғлиқ бир қатор ташкилий масалаларга жавоб берилди:

 

Абитуриентларни имтиҳон ўтказиладиган бинога пайпаслаб текшириб киритиш вазифаси пандемия шароитида қандай ҳал қилиниши ҳақидаги саволга Сардор Ражабов ДТМ абитуриент бинога кирганидан кейинги жараёнга масъул эканлигини, унгача бўлган жараён ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ҳал қилинишини маълум қилди.

 

Шунингдек, назоратчилар барча санитар-гигиеник воситалар билан таъминланиши, шу тариқа назоратчининг абитуриент билан мулоқотида вирус инфекциясини юқтирмаслиги олди олиниши кўзда тутилаётгани таъкидланди.

 

Айни вақтда республикадаги 155та очиқ стадиондан 40 га яқини синовларни ўтказишга жалб қилиниши режалаштирилмоқда.

 

Матбуот анжумани ташкилотчилари маълум қилишича, абитуриент тест синовларига келган вақтида иситмаси юқори бўлса, шифокорлар томонидан тегишли равишда текширув ташкил этилади. Агар унда коронавирус инфекцияси аниқланмаса, тест синовлари тугагач ташкил этиладиган имтиҳонда қатнашиш имконияти берилади. Коронавирус аниқланган абитуриентлар эса бу йилги тест синовларини қўйилмайди! Ушбу инфекция билан касалланган абитуриентлар имтиҳонда қатнашиши учун коронавирусдан соғайганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши лозим бўлади.

 

Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг қўшимча қилишича, коронавирусга чалингани туфайли тест имтиҳонларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг имтиҳон учун тўлаган пулларини қайтариш чоралари кўрилмоқда. Давлат қабул комиссияси баённомасига ушбу масала бўйича таклиф киритилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились51640(+648)
Выздоровели47932(+661)
Умерли433(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились51640(+648)
Выздоровели47932(+661)
Умерли433(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ