Назначения

Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан бўшатилди

Транспорт вазири Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан бўшатилди
Фото:Халқаро пресс-клуб

Жорий йилнинг январидан транспорт вазири лавозимида фаолият кўрсатиб келган Ғаниев Элёр Маджидович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда UzNews.uz’нинг Ҳукуматдаги манбаси маълум қилди.

 

Унинг янги иш жойи ҳозирча маълум қилинмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Элёр Маджидович 1960 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1997 йилдан буён Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий ва Савдо алоқалари соҳаси раҳбари вазифасида ишлаб келган. 2005-2006 ва 2010-2012 йилларда Ташқи ишлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган. Мутахассислиги бўйича инженер-геолог. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

 

У раҳбарлик қилиб келган Транспорт вазирлиги 2019 йил февралида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги негизида ташкил этилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ