Жамият

“Машинада ёниб кетган оила” бўйича расмий баёнот берилди

МФЙ раиси ва ҳудуд профилактика инспектори ўзларига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун интизомий жавобгарликка тортилади.

“Машинада ёниб кетган оила” бўйича расмий баёнот берилди
Фото:UzNews

Қашқадарё вилоят прокуратураси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда шаҳрисабзлик эркак автомашинасида ўзига қўшиб 3 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини ёқиб юборгани ва оиланинг барча аъзоси вафот этгани ҳақида хабарлар бўйича расмий баёнот берди.

 

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, Шаҳрисабз шаҳарида яшаган Н.С жорий  йилнинг 30 июль куни турмуш ўртоғи З.О ва фарзандлари билан ўзига тегишли бўлган автомашинасида тоғасининг уйидан ўзининг яшаш уйига қайтаётган вақтида автомашинада турмуш ўртоғи З.О билан ўзаро тортишиб қолиб, йўл четида автомашинасини тўхтатиб, автомашина эшикларини қулфлаб автомашинада бўлган бензин ёқилғисини ўзи, турмуш ўртоғи ва фарзандларининг устига сепиб олов бериб ёқиб юборгани аниқланган.

 

Шундан сўнг, ҳодиса жойида ёрдамга етиб келган фуқароларнинг кўмаги билан Н.С, турмуш ўртоғи З.О, ўғли И.Н ва қизи С.Клар туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. 

 

Бироқ, фуқаро Н.Снинг қизи Ш.К автомашинада қолиб кетганлиги сабабли ҳодиса жойида вафот этган, Н.Снинг ўзи, турмуш ўртоғи З.О, ўғли И.Н ва қизи С.Клар кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шу куни туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этишган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан юзасидан Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, ўрганишлар давомида Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Рахмонова, шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари Н.Эшмуродов, Шаҳрисабз шаҳар “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Омонов ва ҳудуд профилактика инспектори Ж.Муминовлар ўзларига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги, мазкур оилада содир этилаётган жанжалларнинг туб сабаблари ўрганилмасдан уни бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги аниқланиб, интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида иш қўзғатилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ