Жамият

Самара ва Оренбургда қолиб кетган ўзбекистонликлар поездларда қайтарилади

Олиб келинган фуқаролар Наманган ва Тошкент вилоятларидаги карантин зоналарига юборилади.

Самара ва Оренбургда қолиб кетган ўзбекистонликлар поездларда қайтарилади
Фото:"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, ўзбекистонликларни йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

 

Бузулук – Тошкент йўналишидаги поезд 918 нафар йўловчи билан бугун, 6 август куни тунда Ўзбекистон томон йўлга чиқади. Кинел – Тошкент йўналишидаги поезд эса 7 август куни эрталаб 918 нафар йўловчилар билан тушдан сўнг Ватанимиз томон ҳаракатланишни бошлайди. 

 

Маълум қилинишича, ушбу рейс чипталари фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Бузулук ва Кинел стансияларида сотилди.  Бузулук – Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1.287.000 сўм (9.259 рубл),  Кинел – Тошкент – 1.357.000 сўм (9.761 рубл)ни ташкил этган. Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

 

Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси,  Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади. 

Ушбу рейсларда олиб келинган йўловчилар поездлардан тушиши биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади. Aйнан шу жиҳатни инобатга олган ҳолда йўловчиларнинг қариндош ва яқинлари уларни кутиб олиш мақсадида вокзалга ташриф буюрмасликларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ