Жамият

Кириш синовлари очиқ майдонларда ўтказилади — ДТМ

ДТМ ОТМга кириш имтиҳонлари очиқ стадионларда ўтказилишини маълум қилди.

Кириш синовлари очиқ майдонларда ўтказилади — ДТМ
Фото:The Korea Herald

2020-2021 йилги ОТМга кириш учун тест имтиҳонлари Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ стадионларда ўтказилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бугун олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан ўтказган йиғилишида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, тест имтиҳонлари кунига икки марта, куннинг салқин пайтлари ташкил этилади. Тест имтиҳонларини тахминан 12-14 кунда якунлаш кўзда тутилган.

 

Тест имтиҳонларини ўтказиш санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланади.

 

Масъул вазирлик ва идораларга олий ўқув юртларининг юқори курс талабалари янги ўқув йилини сентябрдан масофавий шаклда бошлашлари учун тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқ берилган.

 

Аввалроқ ДТМ ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан “шундай бўлади” қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ