Жамият

Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси тадбиркордан 6 млрд сўмни ноқонуний ундирмоқчи бўлди

110та кам таъминланган оилани қўллаб-қувватлашда ўз ҳиссасини қўшган тадбикор солиқчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида молиявий қийинчиликларга дуч келди.

Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси тадбиркордан 6 млрд сўмни ноқонуний ундирмоқчи бўлди
Фото:xabar.uz

Пандемия даврида 110та кам таъминланган оилани қўллаб-қувватлашда ўз ҳиссасини қўшган тадбикорлардан бири “Zarafshon Golden Group” МЧЖ солиқ бошқармаси ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида жамият молиявий қийинчиликларга дуч келди, корхонада ишлаб келувчи 800 нафардан ортиқ ходимлар ойлик даромадларидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман UzNews.uz’га маълум қилди.

 

Хусусан, “Zarafshon Golden Group” МЧЖ томонидан 2019 йил январь-декабрь ойлари учун тақдим этилган қўшимча солиқ ҳисоботларида Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан тафовутлар аниқланиб, қўшимча солиқ ҳисобланган ҳолатда “Zarafshon Golden Group” МЧЖ томонидан солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш лозимлиги сўралган. 

 

Мазкур ҳолатда “Zarafshon Golden Group” МЧЖ томонидан 2020 йил 12 май куни солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритилиб, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини дастурий таъминот орқали Навоий шаҳар давлат солиқ инспекциясига юборилган. Бироқ мазкур аниқлаштирилган ҳисоботлар номаълум сабаларга кўра қабул қилинмаган ҳамда “Zarafshon Golden Group” МЧЖ  банк ҳисоб рақамига шу куннинг ўзида 4 211 473 028 сўм миқдоридаги ҚҚС ундириш бўйича инкассо тўлов топшириқномаси қўйилган.

 

“Zarafshon Golden Group” МЧЖ томонидан тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича тушунтириш бериш якунланмасдан, жамият ҳисоб рақамига қўшимча равишда Навоий давлат солиқ инспекцияси томонидан 2 496 830 731 сўм миқдорида ҳисобланган ҚҚС ундириш бўйича инкассо тўлов топшириқномаси юборилган. 

 

Ваҳоланки, Солиқ кодексининг 121-моддаси 8-хат бошида белгиланган ҳолатларда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича солиқ ва пеня суммалари камайтирилганда солиқ органлари мажбуриятга эга шахсларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджет тизимига ўтказишга доир бажарилмаган (тўлиқ ёки қисман) инкассо топшириқномаларини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозимлиги кўрсатилган.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 июлда 2575-сон билан рўйхатда ўтган “Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига кўра ҳисобот дастлабки тарзда камерал назорат қилинмасдан ва унинг мазмуни муҳокама этилмасдан қабул қилиниши белгиланган.

 

Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига кўра давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари учун қонун хужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот турлари ман этилганлиги қайд этилган. 

 

Тадбиркорнинг мурожаатига асосан Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари томонидан “Zarafshon Golden Group” МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига қўйилган 6 млрд сўмлик инкассо қайтариб олиниши таъминланган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ