Криминал

“Арматура ва темир билан урилгани” айтилган йигит бўйича расмий муносабат билдирилди

Суриштирув ишларига кўра фуқаро Д.Каримов маст ҳолда бошқа бир фуқаронинг яшаш уйига келиб, унинг тинчини бузган.

“Арматура ва темир билан урилгани” айтилган йигит бўйича расмий муносабат билдирилди
Фото:Скриншот

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳамма жойи калтакланиб маматалоқ бўлиб кетган Бухоролик йигит Президентга мурожаат қилмоқда” деб изоҳланган 59 сонияли видеолавҳа юзасидан расмий маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, 2020 йил 26 июль куни соат 00:45 да Жондор туман ИИБ Навбатчилик қисмига фуқаро А.Қ телефон орқали Жондор туман Ҳўжахайрон МФЙ Ҳўжахайрон қишлоғида фуқаро Д.Каримов маст ҳолда янгаси Г.Қ.нинг яшаш уйига келиб, тинчлигини бузганлиги сабабли ҳудудий профилактика инспекторини юборишни сўраган. Мазкур хабарнома тегишли тартибда туман ИИБда қайддан ўтказилиб, профилактика катта инспектори капитан М.Зиёев томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

 

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида қуйидагилар аниқланди:

 

2020 йил 26 июль куни соат 00:30 ларда Жондор туман Ҳўжахайрон МФЙ Ҳўжахайрон қишлоғида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Каримов Достон Исмат ўғли спиртли ичимлик ичган маст ҳолатда шу қишлоқда яшовчи Г.Қ исмли аёлнинг яшаш уйига бориб тинчлигини бузган. Г.Қ.нинг турмуш ўртоғи ҳозирда ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетганлиги сабабли у телефон орқали қайнукаси 1993 йилда туғилган А.Қ ҳамда 1977 йилда туғилган қайнакаси С.Қ.ларни чақирган. А.Қ. ва С.Қ.лар келиб Д.Каримовни уриб тан жароҳати етказганлар. 

 

Фуқаро А.Қ.нинг туман ИИБга қилган мурожаати асосида ИИБ ходимлари воқеа жойига етиб бориб, Д.Каримовнинг мастлик даражасини аниқлаш мақсадида туман наркология диспансери кўригидан ўтказишган. (нарколог хулосасига кўра Д.Каримов алкоголли мастлик ҳолатида эканлиги тасдиқланган) 

 

Фуқаро Д.Каримов 27 июль куни соат 12:30 да олган тан жароҳати бўйича туман касалхонасига мурожаат қилган. Мазкур хабарнома тегишли тартибда туман ИИБда қайддан ўтказилиб, шу куннинг ўзида фуқаро Д.Каримовга нисбатан олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Фуқаро Д.Каримов суд-тиббий экспертизаси кўригидан ўтишни рад қилиб, шу кунга қадар СТЭ кўригидан ўтмасдан келган.

 

Ўзбекистон Республикаси ЖПК талабларига мувофиқ фуқаро Д.Каримовни суд-тиббий экспертизаси кўригидан ўтишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 05 август куни хабарнома юзасидан суриштирув ўтказиш муддати туман прокурори томонидан 10 кунга узайтирилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади расмий муносабатда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились52491(+232)
Выздоровели48606(+0)
Умерли440(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились52491(+232)
Выздоровели48606(+0)
Умерли440(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ