Коронавирус

“Плаквенил”нинг беморларга тавсия қилинишидан ким манфаатдор?

Туркия гуманитар ёрдам сифатида бир нечта дори воситаларини Ўзбекистонга беғараз етказиб беради. Улар орасида гидроксихлорохин препарати ҳам бор.

“Плаквенил”нинг беморларга тавсия қилинишидан ким манфаатдор?
Фото:1obl.ru

Кеча, 5 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Матбуот анжуманида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Лазиз Тўйчиев гидроксихлорохин (савдодаги номи “Плаквенил”) таблеткаси атрофидаги гап-сўзлар, шунингдек, препарат нега беморларга тавсия этилаётгани ҳақида маълумот берди.

 

Лазиз Тўйчиевнинг маълум қилишича, яқинда Бош вазири ўринбосари Туркия соғлиқни сақлаш вазири билан музокара ўтказган. Келишувга кўра, Туркия соғлиқни сақлаш вазирининг ҳисоботи олинган. Бундан ташқари, гуманитар ёрдам сифатида бир нечта дори воситаларини Ўзбекистонга беғараз етказиб беришга келишиб олинди. Шу жумладан, гидроксихлорохин препаратини ҳам мамлакатимизга юборилиши бўйича келишилди.

 

Ижтимоий тармоқларда бир нечта дори воситаларига жуда кўп урғу берилмоқда, - дейди Лазиз Тўйчиев. – Туркия давлатида соғлиқни сақлаш тизими яхши ривожланган. Шу нуқтаи назардан уларнинг тавсияларига эътибор қаратамиз. Туркларнинг тавсияларига кўра, беморларга амбулатор ҳолатда гидроксихлорохин берилмоқда. Шифохоналарда ҳам бу таблеткадан кенг фойдаланилган. Шу билан бирга, пневмония ҳолатларида ҳам мазкур таблетка тавсия этилмоқда ва бу ўзининг самарасини бермоқда. Бугунги кунда Туркия танлаб олган даволаш сиёсати ўзини мутлақо оқламоқда. Уларда касалланиш ҳолати кескин камайган.

 

Шунингдек, мутахассис берган маълумотларга кўра, АҚШ веб-сайтидан олинган маълумотга асосан, Коста-рика, Жанубий Корея, Исроил, Чили, Туркия ва Россия Федерациясида коронавирусни даволашда гидроксихлорохин қўлланилмоқда. Бельгия, Франция, Италия, Англияда бу дори воситаси қўлланилмаяпти, шунинг учун уларда ўлим кўрсаткичи анча юқори.

 

ЖССТ тавсияларига ҳам урғу берилмоқда. Охирги маълумотлардан бирида «коронавирусни даволашда гидроксихлорохиндан шифокор назоратида ишлатилиши тавсия этилади», деган тавсия берилган. Бунга асосан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини даволаш бўйича олтинчи қўлланма ишлаб чиқилди.

 

– Бу препарат нафақат ўпканинг иммунитетини, балки қон томирлари, бириктирувчи тўқималарни ҳам мустаҳкамлайди, натижада коронавирусга йўл бермайди. Коронавируснинг енгил формасида бу препаратни, албатта, қабул қилиш керак.

 

Бу препарат тўғрисида кўплаб муносабатлар билдирилмоқда. Ўз-ўзимизга савол беришимиз керак, бундан манфаатдор ким? Ҳозирги кунгача ишлатилган ушбу препарат ва уни аналоглари Ҳиндистон, Польша ёки келажакда Туркиядан келадиган бўлса, бу тўлиқ гуманитар ёрдам ҳисобланади. Бу ерда ҳеч қанақа бирор бир молиявий манфаат йўқ. Бу беморлар аҳволини яхшилашга, яъни коронавируснинг енгил ҳолати оғирлашмаслиги учун ушбу дори воситалари тақдим этилмоқда. Демак, бундан манфаатдор бемордир. Олдимизга манфаатдор бемор – манфаатдор фуқаро, деган мақсад қўйиб олтинчи қўлланмани тайёрладик, - Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Лазиз Тўйчиев.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55132(+179)
Выздоровели51458(+0)
Умерли456(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55132(+179)
Выздоровели51458(+0)
Умерли456(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ