Технологиялар

Тошкентга янги автобуслар келтирилди

Умумий 52 нафар йўловчига мўлжалланган ушбу автобуслар ўрта сиғимли бўлиб, 30 та ўриндиққа эга.

Тошкентга янги автобуслар келтирилди
Фото:«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг маълум қилишича, айни кунда жамият тизимида 10 га яқин хусусий корхоналар йўловчи ташиш билан шуғулланади.

 

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан хусусий корхоналар олдига ўз ҳаракат таркибини янгилаш вазифаси қўйилган.

 

Шундан келиб чиқиб, «Автосантранс-сервис» МЧЖ ҳам 9 та янги автобус харид қилди. 

 

Хитойнинг «Yutong Hongkong Limited» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур автобуслар газ ёқилғисида ҳаракатланади. Бу эса аввало атроф-муҳитга етадиган зарарнинг камайишига олиб келиш билан бирга муқобил ёқилғи турларидан кенг фойдаланиш имконини беради. Қолаверса, газнинг суюқ ёқилғига нисбатан бир неча баробар арзонлиги корхонанинг иқтисодий самарадорлигига ҳам ижобий таъсир ўтказади.

 

Умумий 52 нафар йўловчига мўлжалланган ушбу автобуслар ўрта сиғимли бўлиб, 30 та ўриндиққа эга.

 

Ишлаб чиқарувчи корхона ушбу транспорт воситаларининг 150 минг километргача бенуқсон ҳаракатланишига кафолат бермоқда.

 

Ушбу автобуслар пойтахт йўлларида қатнаётган хусусий корхонага тегишли эски «Isuzu» русумидаги автобуслар ўрнида ҳаракатланиши режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, "Автосантранс-сервис" МЧЖ "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимидаги хусусий корхоналардан бири ҳисобланади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ