Коронавирус

Бир ҳафта ичида Ўзбекистонга 6 мингга яқин кислород концентратори келтирилган

Ушбу тиббий жиҳозлар келтирилган куннинг ўзидаёқ соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган.

Бир ҳафта ичида Ўзбекистонга 6 мингга яқин кислород концентратори келтирилган
Фото:Sputnik / Павел Лисицын

Сўнгги 1 ҳафта давомида республикага қиймати 4,3 млн АҚШ долларига тенг 394 дона ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари ҳамда қиймати салкам 2,9 млн. долларга тенг 5899 дона кислород концентраторлари келтирилган

 

Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилишича, мазкур тиббий жиҳозлар келтирилган куннинг ўзидаёқ соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган.

 

Мазкур товарлар божхона органлари фаолиятига жорий қилинган «Хавфни бошқариш тизими» орқали асосан «яшил» йўлакларда расмийлаштирилган бўлиб, божхона расмийлаштирувига ўртача 1 – 1,5 соатгача вақт сарфланган.

 

Қайд этилишича, мамлакатга келтирилаётган сунъий нафас олдириш аппаратлари жорий йилнинг 31 декабрига қадар божхона божи ва акциз солиғидан озод қилинган. 

 

2020 йил 1 октябрга қадар кислород концентраторлари импорт қилинган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ҳамда мажбурий сертификациялаштирмасдан божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод этилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53966(+519)
Выздоровели50441(+609)
Умерли447(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53966(+519)
Выздоровели50441(+609)
Умерли447(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ