Назначения

Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Бугун, 5 август куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев "ZOOM" дастури орқали аппарат йиғилишини ўтказди.

Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Фото:qashqadaryo.uz

“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Эшонкулов Акбар Бурхонович Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди

 

Бу ҳақда бугун, 5 август куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев "ZOOM" дастури орқали ўтказган аппарат йиғилишида маълум қилган.

 

Шунингдек, 2019 йилдан Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо  бошқармаси бошлиғи котибияти мудири вазифасини бажарувчи вазифасида бўлган Оманов Шохжахон Оманович Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.

 

Домотов Бўрибой Рўзиевич - Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси, Лутфуллаев Улугмурод Улугбекович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти 1-тоифали мутахассиси лавозимига тайинланди.

 

Шунингдек, йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари Абдуғани Ҳимматовга тизимда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларида йўл қўйган камчиликлари учун ҳайфсан берилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54462(+496)
Выздоровели50954(+513)
Умерли450(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54462(+496)
Выздоровели50954(+513)
Умерли450(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ