Жамият

“Uzauto Motors” фаолиятида бир қатор қонунбузилишлар аниқланди. Компания буни рад қилмоқда

Компания томонидан нархни шакллантиришда кредитга боғлиқ харажатларнинг нотўғри киритилгани, бутловчи қисм ва материаллар нархи ошириб киритилгани аниқланган.

“Uzauto Motors” фаолиятида бир қатор қонунбузилишлар аниқланди. Компания буни рад қилмоқда
Фото:uzautomotors.com

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида кеча 4 август куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Uzauto Motors” АЖда  Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ўтказилган текширув натижаси бўйича хабар берди.

 

Ушбу иш “Uzauto Motors” АЖ вакиллари иштирокида видеоконференц режимида кўриб чиқилган. 

 

“Текшириш жараёнида қуйидаги қонунбузилиш аломатлари аниқланган.  Хусусан, “Uzauto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг амалдаги нархларини шакллантиришда айрим харажатларни ошириб киритганлиги сабабли монопол юқори нарх қўлланилиши аломатлари аниқланган. 

 

Бунда:
 
Биринчидан, автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда нормаланадиган харажатларни, яъни бутловчи қисм ва материаллар нархини ошириб киритиш; 
 
Иккинчидан, Жамият томонидан автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда ўтган йилнинг 9-ойлик ҳисобот кўрсаткичлари инобатга олиш оқибатида нормаланмайдиган харажатларнинг ошиши; 
 
Учинчидан, Жамият томонидан автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда реклама харажати ва бошқа харажатлар асоссиз киритилишининг нархга таъсири;
 
Тўртинчидан, автомобилларнинг базавий нархини шакллантиришда кредитга боғлиқ харажатларнинг нотўғри киритилиши каби омиллар нарх юқори шаклланишига сабаб бўлган. 
 
Бундан ташқари енгил автомобилларни истеъмолчиларга реализация қилишда айрим дилерларга бошқаларига  нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёз ва енгилликларни бериш, янги ташкил этилаётган дилерлар билан шартнома тузишда шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни қўйиш каби ҳолатларни содир этиш аломатлари аниқланган. Бу қисқа муддатда сотилган автомобилларнинг аксарият қисми кам сонли айрим дилерлар орқали сотилишига сабаб бўлган”.
 
Яна бир масала: “UzAuto Motors” АЖ янги ташкил этилаётган дилерлик марказлари билан тузиладиган дилерлик шартномасига 10 млрд сўм миқдорида олдиндан тўлов ўтказиш шартини киритган бўлиб, бироқ шу кунга қадар амалда ишлаб турган дилерлик марказлари билан тузилган шартномаларда бундай шартлар мавжуд эмас. Бу ўз ўрнида янги иштирокчиларнинг “бозор”га кириб келишида сунъий тўсиқ пайдо қилган, деб ёзади депутат. 
 
Яна бир қизиқ ҳолат шундаки, махсус акцияга тушган автомобилларни муддатли тўлов асосида сотишни “Uzauto Motors” АЖ ўзи таъсисчилигидаги “Autosanoat Invest” МЧЖ орқали амалга ошириш тизимини шакллантирган. Бунда бошқа дилерлар тўғридан-тўғри бу ишни амалга ошира олишмай, сунъий тўсиқ қўйилган.
 
Бу ҳолатлар атрофлича муҳокама этилди. Ва кутилганидек, “Uzauto Motors” АЖ бу важларни тан олмай қўшимча ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, иш мазмунига таълуқли материалларни тақдим этишини билдириб ўтди. Шу сабабли ишни кўришни яқин кунларда давом эттиришга қарор қилинди.
 
Муҳокамада Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш бўйича махсус комиссияси қарор қабул қилганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.
 
Шу сабабли қўмита текширувида аниқлаган рақамлар ва уларнинг таҳлили ҳақида комиссия қароридан сўнг батафсил тўхталиб ўтамиз”, дея ёзган Расул Кушербаев ўз хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ЎзЛиДеП фракциясининг уч депутати юборган депутатлик сўрови ортидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, “Uzauto Motors” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ