Сиёсат

Президент Тошкент шаҳри чегарасининг ўзгариши тўғрисидаги тақдимот билан танишди

Тақдимотда Тошкент шаҳрига 10196 гектар ер майдони ўтказилиши ҳақида таклиф ишлаб чиқилган.

Президент Тошкент шаҳри чегарасининг ўзгариши тўғрисидаги тақдимот билан танишди
Фото:president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

 

Йиғилишда Тошкент вилоятининг 5 та тумани – Зангиота, Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари айрим маҳаллалари Тошкент шаҳрининг катта ҳалқа йўли ичига кириб қолгани таъкидлаб ўтилди.

 

Шу боис, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтимизга 10196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.

Тақдимотда ушбу таклифлар атрофлича кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари жорий йил 29 май куни Тошкент шаҳрида Янги ҳаёт туманини ташкил этиш масаласига тўхталиб ўтган эди. Шунга мувофиқ, ишчи гуруҳ томонидан Сергели туманидан 1752 гектар, Бектемирдан 267 гектар, Зангиотадан қарийб 328, Қуйи Чирчиқдан салкам 129, Янгийўлдан 263, Ўрта Чирчиқдан 1346 гектар ажратиб, Янги ҳаёт туманини жами 4085 гектарда ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилди.

 

Янги ҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Тошкент шаҳри туманлари чегарасининг ўзгариши тўғрисида ҳам тақдимот қилинди. 

Мутасадди раҳбарларга юқоридаги масалалар юзасидан тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қисқа муддатда тайёрлаб, маҳаллий кенгашлар ва Олий Мажлисга кўриб чиқиш учун киритиш бўйича топшириқ берилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ