Коронавирус

Ўзбекистон инновацион комбинезон ишлаб чиқаришни бошлади. У вирусни йўқ қила олади

Ушбу комбинезон Европанинг сўнгги инновацион ишланмаси ҳисобланади.

Ўзбекистон инновацион комбинезон ишлаб чиқаришни бошлади. У вирусни йўқ қила олади
Фото:uzts.uz

Ўзбекистонлик тўқимачилар 100% пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” Матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, пахта матоларига махсус ҳимоя хусусиятларини бериш технологиясини қўллаш орқали ишлаб чиқарилган комбинезонлар патоген бактерия ва вирусларни юқтириш хавфини олдини олади.

 

Лойиҳа ташаббускори «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи “Cotton Road” қўшма корхонаси бўлиб, ҳозирги вақтда Германиянинг “СHT GmbH” ва Швейцариянинг “CHT Switzerland AG” компаниялари билан тузилган шартномага биноан корхона Европанинг сўнгги «HeiQ Viroblock» инновацион ишланмасини ўзлаштирган. 

 

Бу кумуш ионларининг микроқисмлари билан сингдирилган махсус везикуляр таркибий қисмларга эга антивирус ва антибактериал технология орқали пахта матосидан ҳимоя костюмлар ишлаб тизимидир.

 

Кумуш ионлари бир-бирига қарама-қарши зарядланган вирусларни жалб қилади ва дарҳол уларнинг олтингугурт гуруҳларига боғлайди, кейин везикуляр таркибий қисм вирусни йўқ қилади. Ушбу янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради, бу эса ҳозирги вақтда ишлатилганлар ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ.

 

Ушбу инновацион технология Швейцарияда антивирус матоларни ишлаб чиқариш учун махсус яратилган.

 

Қайд қилинишича, пахта матосидан ишлаб чиқарилган комбинезонлар полимер, хусусан спанбонддан ишлаб чиқарилган комбинезонларга нисбатан қуйидаги устунликларга эга:

 

– Ҳавони яхши ўтказиши туфайли бундай комбинезонлар ҳимоя хусусиятларини сақлаб, ортиқча иссиқликни олиб ташлашни таъминлаб, узоқ муддатли қулай ишлашни таъминлайди.

 

– Қайта фойдаланиш имконияти туфайли 5-7 мартадан кўпроқ молиявий тежашни таъминлайди, чунки қайта ишлатиладиган (камида 15 маротаба фойдаланишга имкон берадиган) комбинезонлар нархи бир мартали ишлатиладиган маҳсулот нархидан атиги 2 баравар юқори.

 

– Маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ