Спорт

Ўзбекистонда 12 гектарга тенг ҳудудда Футбол маркази қурилади

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U19 Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида терма жамоалар учун Футбол маркази қурилади.

Ўзбекистонда 12 гектарга тенг ҳудудда Футбол маркази қурилади
Фото:ufa.uz

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U19 Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида Ҳукумат терма жамоалар учун биринчи Футбол марказини қуриш учун 12 гектар майдон ажратган.

 

Бу ҳақда кеча, 4 август куни FIFA президенти Жанни Инфантино ва ОФК президенти Шайх Салмон ҳамда Марказий Осиё футбол ассоциацияси (СAFA) таркибига кирувчи футбол ассоциациялари раҳбарлари билан бўлиб ўтган онлайн анжуманда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов маълум қилди.

 

– Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

 

Ушбу тадбир Ўзбекистонда биринчи марта учта шаҳарда 2020 йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу пандемия даврида дунёдаги биринчи марказлаштирилган халқаро футбол мусобақаси бўлади.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати терма жамоалар учун биринчи Футбол марказини қуриш учун 12 гектар майдон ажратди, - деди Абдусалом Азизов онлайн анжуман иштирокчиларига қилган мурожаатида.

 

ЎФА президентининг маълум қилишича, ушбу марказ 160 ўринли меҳмонхона комплекси, 7 та стандарт футбол майдони, реабилитация ва илмий-услубий марказ ва бошқа зарур шароитларни ўз ичига олади.

 

Абдусалом Азизов шунингдек, FIFA ва ОФК президентларини Ўзбекистонда ўтадиган U19 Осиё чемпионатига таклиф этди ва уларнинг ташрифи бутун мамлакат футбол жамоатчилиги ҳамда футбол ишқибозларини хурсанд этишини алоҳида таъкидлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ