Иқтисодиёт

Фарғона водийсида қишлоқ хўжалиги модернизация қилинади. Лойиҳа учун $46 миллион қарз олинди

Ўзбекистонга 46,2 миллион доллар миқдоридаги узоқ муддатли имтиёзли қарз маблағлари, шунингдек, 800 минг доллар миқдоридаги грант маблағлари ажратилади.

Фарғона водийсида қишлоқ хўжалиги модернизация қилинади. Лойиҳа учун $46 миллион қарз олинди
Фото:mift.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) Президенти Ж.Унгбо «Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳасининг 2-босқичи доирасида 47 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш тўғрисидаги Битимни видеоконференцалоқа шаклида имзолади.

Битим шартларига мувофиқ, ҚХРХЖ 46,2 миллион доллар миқдоридаги узоқ муддатли имтиёзли қарз маблағларини, шунингдек, 800 минг доллар миқдоридаги грант маблағларини ажратади.

 

Лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида амалга оширилиши режалаштирилган. 

 

Қайд этилишича, лойиҳа Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасининг салоҳиятини оширишга доир бир қатор таркибий қисмларни ўз ичига олади. Шунингдек, у ҳудуднинг 375 мингдан ортиқ аҳолиси даромадларининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

 

Маълумот учун: ҚХРХЖ – БМТнинг ихтисослашган муассасаси бўлиб, унинг асосий вазифаси ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва аҳолининг овқатланиш ҳолатини яхшилаш мақсадида молиявий ресурсларни жалб қилишдан иборат. 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ