Ҳодисалар

Ливан пойтахтидаги кучли портлаш қурбонлари сони 78 нафарга етди

Ҳозирча портлашга 2750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ливан пойтахтидаги кучли портлаш қурбонлари сони 78 нафарга етди
Фото:aljazeera.com

Кеча, Ливан пойтахти Байрутда юз берган кучли портлаш оқибатида камида 78 нафар қурбон бўлган, 4 минг нафар одам жароҳат олган. Бу ҳақда мамлакат президенти Мишел Аун иштирокида ўтказилган фавқулодда йиғилиш пайти маълум қилинган.

Содир бўлган портлаш пойтахт атрофидаги манзилларга ҳам таъсир қилгани айтилмоқда. Портлаш сабаби бўйича якуний қарорга келинмаган. Аммо расмийлар бунга 6 йилдан бери портда сақланиб келинган 2750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлганини таъкидлашмоқда.

 

Мамлакат Бош вазири Ҳасан Диаб эса ТВда чиқиш қилиб, “Бугун юз берганларни ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Фожиа сабабчилари ҳали бунинг бадалини тўлашади” деган.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ